Мессининг МЛСдаги дебюти қолдирилди
10 авг 2023 08:12
Янгиликлар
Мессининг МЛСдаги дебюти қолдирилди
МЛС доирасида "Интер Майами" ва "Шарлотт" жамоалари ўртасида бўлиши лозим бўлган ўйин 20 августдан бошқа санага қолдирилди.
Ушбу баҳсда Месси МЛС доирасидаги илк ўйинини ўтказиши лозим эди.
Айнан ушбу икки жамоа 11 август куни Лигалар кубогининг чорак финали доирасида ҳам ўйин ўтказишлари лозим. Ушбу ўйин ғолиби ярим финалда ёки 3-ўрин учун баҳсда қатнашади. Мазкур ўйинлар 19 август куни ўтказилиши лозим. Шу сабабли, 20 август кунги баҳс бошқа муддатга қолдирилди.
Энди Мессининг МЛСдаги дебюти катта эҳтимол 26 август куни "Нью-Йорк Ред Буллз"га қарши баҳсда бўлади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?
Фикрлар