Мессининг «Барселона»даги голсиз серияси 272 дақиқага етди
06 апр 2016 10:42
Янгиликлар
Мессининг «Барселона»даги голсиз серияси 272 дақиқага етди
«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси ЕЧЛ ¼ финалида «Атлетико»га қарши ўйинда (2:1) гол ура олмади.
Шундай қилиб, аргентиналик футболчининг Каталония клубидаги голсиз серияси 272 дақиқага етди.
Сўнгги бор Месси «Барселона» сафида 16 март куни, ЕЧЛ 1/8 финалида «Арсенал»га қарши ўйинда (3:1) тўп киритганди.
30 март куни Месси Аргентина терма жамоаси сафида пенальтидан Боливия дарвозасига гол урди (2:0). Айни пайтда ҳужумчи ҳисобида фаолиятида 499та гол бор.
9 апрель куни «Барселона» Испания чемпионати доирасида «Сосьедад»га қарши ўйнайди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди
"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди
Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади
Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?
Фикрлар