"Месси ёпиқ инсон эди"
14 июл 2023 09:35
Янгиликлар
"Месси ёпиқ инсон эди"
"Барса"да тўп тепган украиналик футболчи Дмитрий Чигринский Месси ва Златан Ибрагимовични солиштирди.
"Месси жиддий ва ёпиқ инсон эди. Ибрагимович эса аксинча, доимо қувноқ ва ҳазилкаш. У мен кўрган энг кучли футболчилардан бири бўлган. Златан доимо ғалаба қозонишни истарди ва дунёнинг энг зўри эканлигига ишонарди. Биз у билан яхши муносабатда эдик. У бир неча маротаба мени машғулотга олиб бориб қўйган. Месси эса вазмин, лекин машғулотларда ҳақиқий ваҳшийга айланарди - унинг кўзларида ғалабага бўлган чанқоқни кўрардингиз", - деди Чигринский.
Фикрлар