UZ

Сўнгги янгиликлар

09:47Эрик тен Хаг навбатдаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  3 09:10Про лига. Бугун 25-турга старт берилади  0 08:39Биринчи турдан супер тўқнашув. Бугун футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг янги мавсуми бошланади  0 08:03Келаси йил U-17 Осиё кубогида иштирок этадиган барча терма жамоалар номи маълум  3 07:30Суперлига. Бугун 22-тур якунланади  1 02:46Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Марсель"га имконият қолдирмади, мезбонлар 20-дақиқадан ўн киши бўлиб ўйнашди  2 02:38А Серия. "Фиорентина" ўз уйида "Рома"ни тор-мор этди, Шомуродов захирада қолдирилди  14 01:28Тьерри Анри: "Европа жамоалари "Реал"дан қўрқади, "Реал" эса "Барса"дан, Каталония жамоаси ҳаммасини ютади"  25 00:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда Хименеснинг автоголи сабаб "Бетис"га мағлуб бўлди  11 23:54А Серия. Мухлислар даҳшатли ўтган "Интер" — "Ювентус" ўйинида 8та гол кўришди!  19 23:45Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Баҳрайнга 8та гол урди  3 23:32АПЛ. "Арсенал" ва "Ливерпуль" ўртасидаги ўйинда 4та тўп киритилди  29 22:55Перес Анчелоттига ишончни йўқотди ва Алонсонинг "Реал"га келишини тезлаштирмоқчи  20 22:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" сафарда мағлуб бўлди, Далот бўш дарвозага гол ура олмади  1 22:02"Реал" ўйинчилари 0:4дан сўнг кийим алмаштириш хонасида узоқ вақт сукут сақлашди. Улар ҳатто клуб ТВси билан ҳам гаплашишмади  42

Месси ва "Барселона" ўртасидаги сир ошкор бўлди Янгиликлар

Месси ва "Барселона" ўртасидаги сир ошкор бўлди

2017 йилнинг ноябрь ойида "Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси клуб билан янги битим имзолади.

Янги келишув 2021 йилнинг ёзида якунига етади. Football Leaks сайти аргентиналик ва Каталония клуби ўртасида тузилган шартноманинг сир тутилган бандларини эълон қилди. Маълумотларга кўра, Месси 4 йил ичида ярим миллиард евро пул топиши мумкин экан.

- Мессининг шартномаси - бу учта битим. Биринчиси футболчининг ўзи билан (отаси Хорхе Месси томонидан имзоланган), иккинчиси - Leo Messi Management S. L. билан (футболчининг имиж ҳуқуқига эгалик қилувчи компания), учинчиси - Мессининг хайрия фонди билан.

- Агар Месси шартномада кўрсатилган барча йилларда клуб сафида тўп тепса, ҳар мавсум учун 106 млн. евродан олади. Агар "Барселона" требл қайд этса, Месси эса ФИФА талқинига кўра йилнинг энг яхши футболчиси деб топилса, бундай супер муваффақиятли мавсум учун 122,5 млн. евро даромад топади. Мессининг маоши "Барселона" футболчиларган бераётган пулларнинг 40%ни ташкил қилиши мумкин.

- Месси солиқдаги қарзларини тўлаши учун "Барселона" унга қўшимча пул беради. Аввалги келишув бўйича бу пуллар бонус тариқасида (23,1 млн. евро) берилган. Янги келишув бўйича, бу Месси маошининг бир қисми.

- 2013 йилда "Реал" Мессини 250 млн. еврога харид қилмоқчи бўлган, Флорентино Перес ва Месси оиласи билан музокаралар осмонда, учаётган самолёт ичида ўтиши керак эди. "Барселона" Лионелнинг маошини кўтарганидан сўнг, у жамоада қолди.

- Хорхе Месси трансфер ойнасидаги катта ўзгаришларни кўриб, клубнинг хатларига жавоб бермади. Аслида, шартнома 2017 йилнинг 30 июнида имзоланиши керак эди. Натижада томонлар қўшимча музокаралар ўтказишди ва битим имзолангани ҳақида 25 ноябрда эълон қилишди. Футболчининг товон пули энди 700 млн. евро.

Рейтинг: +40   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика