Месси Роналду ҳақида: "Қандай қилиб ҳар мавсумда 50та гол урадиган футболчини қўйиб юбориш мумкин?"
01 июн 2019 14:08
Янгиликлар
Месси Роналду ҳақида: "Қандай қилиб ҳар мавсумда 50та гол урадиган футболчини қўйиб юбориш мумкин?"
"Барселона" сардори Лионель Месси ўтган йили "Реал"дан "Ювентус"га ўтган Роналду ҳақида фикр билдирди.
"Мавсум стартида мен бу ҳақида гапиргандим ва "Реал" ўшанда ғазабланган эди, аммо бу ҳақиқат.
Қандай қилиб ҳар мавсумда 50та гол урадиган футболчини қўйиб юбориш мумкин? Роналдунинг кетишидан сўнг бу ҳолат "Реал"да ва бошқа ҳар қандай клубда содир бўлади.
Табиийки, Ла Лига уни йўқотмоқда. Қанчалик кучли футболчилар лигада кўп бўлса рақобат ҳам шунга яраша бўлади.
У бу ерда ўйнаган пайт жуда зўр эди, чунки ҳар йили жамоаларимиз ўртасида катта кураш кечарди. Ўйлайманки бу курашларда мен ёмон ҳаракат қилмадим", - дейди Месси.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар