Месси-Роналду даври якунлангани йўқ, у энди бошланяпти
27 окт 2017 17:25
Янгиликлар
Месси-Роналду даври якунлангани йўқ, у энди бошланяпти
Куни кеча, ФИФА томонидан 2017 йилнинг энг яхши футболчиси номига лойиқ кўрилган Криштиану Роналду интервью берди ва Роналду-Месси даври тугамагани ҳақида айтиб ўтди.
Замонамизнинг икки энг кучли футболчиси статистикасига назар солсак, ҳамда энг яхшилардан бири бўлишга даъвогар Неймарники билан солиштирсак, Криштиану нақадар ҳақ эканлигини кўрамиз. "Месси-Роналду даври" яна қанча давом этади аниқ эмаску, лекин у ҳали тугагани йўқ.
Эътиборингизга 16/17-йил мавсумида бу уч футболчининг статистикасини ҳавола қиламиз:

Роналду 16/17-мавсумда
46 ўйин
42 гол
12 голли узатма
4 соврин

Месси 16/17-мавсумда
52 ўйин
54 гол
16 голли узатма
2 соврин

Неймар 16/17-мавсумда
45 ўйин
20 гол
27 голли узатма
2 соврин.
Шунингдек, бу голлар ва самарали ҳаракатлар қайси ўйинларда ва қандай рақибларга қарши учрашувларда амалга оширилганини ҳам ёдда тутиш зарур.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:2
Фикрлар