Месси Роналду билан тушлик қилишга рози
12 сен 2019 17:51
Янгиликлар
Месси Роналду билан тушлик қилишга рози
Туриннинг "Ювентус" клуби форварди Криштиану Роналду узоқ йиллик рақобатдоши Лионель Месси билан тушлик қилишни хоҳлаётганини айтган эди.
Аргентиналик футболчи эса Роналду билан яқин дўст эмаслигига қарамай, унинг таклифини қабул қилди.
"Унинг таклифини қабул қилдимми? Ҳа. Мен ҳар доим у билан муаммоларим бўлмаганлигини айтганман. Биз ҳеч қачон дўст бўлмаслигимиз мумкин, чунки битта кийим алмаштириш хонасида бўлмаганмиз, аммо мен уни доим тақдирлаш маросимида кўраман ва бошқа муаммо йўқ.
Айтганча, биз охирги тақдирлаш маросимида бир-биримиз билан узоқ вақт суҳбат қурдик. Бирга тушлик қиламизми ёки йўқ, билмайман. Ҳар биримизнинг ўзимизни ҳаётимиз ва мажбуриятларимиз бор. Аммо, унинг таклифини қабул қилдим", - дейди Лионель Месси.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Фикрлар