UZ

Сўнгги янгиликлар

10:55Лэмпард Чемпионшип жамоасини бошқаришга рози бўлди  1 10:45"Пахтакор" раҳбариятига таклиф: Қарс икки қўлдан чиқади. Черан клубни чиройли ва муносиб тарк этиши керак   8 10:28Анчелотти кечаги мағлубиятга изоҳ берди  26 09:53«Реал Мадрид» ЕЧЛ антирекордини ўрнатди  14 09:34EЧЛ ҳафта футболчисига номзод футболчилар маълум  7 08:58Sofascore. Кечаги учрашув учун "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  11 08:20Про лига. Бугун мавсумдаги сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади  0 07:36EЧЛ турнир жадвали. «Ливерпул»да юз фоизли натижа. «Реал» 24-ўринда  32 03:42Небойша Йовович: "Насаф" бугун креативлик ва бўшлиқ яратишда оқсади. Биз эса интизомни сақлаб қолдик"  2 03:00ЕЧЛ. "Ливерпуль" "Энфилд"да "Реал Мадрид"ни ожиз қолдирди. Мбаппе муҳим паллада пенальтидан гол ура олмади  226 02:55ЕЧЛ. "Ювентус" ва "Астон Вилла" дуранг ўйнашди. "Боруссия Д"да йирик ғалаба ва бошқа натижалар  8 02:14Руд ван Нистелрой шу ҳафтанинг ўзида АПЛ клубида иш бошлайди!  0 00:50ОЧЛ-2. "Насаф" ўз уйида Қувайт клубига мағлуб бўлди, Комилов иккинчи голда қўпол хатога йўл қўйди  11 00:03"Бавария" Носир Ал Ҳелайфидан узр сўради  2 23:30ОЧЛ 2. "Шабаб Ал Аҳли" 0:2 ҳисобида орта бора туриб, якунда супер камбэк қайд этди. "Насаф" расман гуруҳда қолиб кетди  14

Месси қўлини синдириб олди ва энди "Реал"га қарши ўйнай олмайди Янгиликлар

Месси қўлини синдириб олди ва энди "Реал"га қарши ўйнай олмайди

Теглар :  Лионель Месси
"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси жиддий жароҳат олди.

Аргентиналик форвард 16-дақиқада ярим ҳимоячилар Арана ва Васкес орасидан ўтаётиб йиқилиб тушди ва қўлини жуда жиддий шикастлаб олди.

Бу ерда ҳеч қандай қўполлик бўлгани йўқ. Лео ерга ноқулай йиқилиб, жароҳат олди.


Футболчининг қўлини бинт билан боғлаб, захира керакми ёки йўқлиги ҳақида ўйлашгунича (Месси майдон четида ётарди, бутун "Камп Ноу" уни кузатди, "Барса" эса камчилик бўлиб ўйнаётган эди) 8 дақиқа ўтиб кетди. AS берган маълумотларга кўра, оғриқ туфайли футболчи шок ҳолатига тушган, кейинроқ унинг боши айланган.


Ҳужумчини алмаштиришди.

Тиббий текширувдан сўнг Мессининг ўнг қўлида синиш борлиги аниқланди. "Барселона" матбуот хизматининг маълум қилишича, даволанишга 3 ҳафта кетади.

"Барселона" учун келаси ҳафта жуда муҳим эди: Жамоа чоршанба куни Чемпионлар лигаси доирасида "Интер"га қарши ўйнарди, якшанба куни эса "Эл Классико". Месси 11 йилдан бери "Реал"га қарши баҳсларни ўтказиб юбормаганди.

Месси даволанаётган пайтда "Культураль Леонесса"га қарши Испания Кубоги баҳси, "Интер" билан иккинчи ўйин ва "Бетис"га қарши ўйинлар бўлиб ўтади.

Лео сўнгги 5та мавсум давомида жароҳат туфайли 30та учрашувни ўтказиб юборганди.

Месси бутун фаолияти давомида 2 марта "Реал"га қарши баҳс олдидан жароҳат олган эди: 2006 (1:1 - Роналдо ва Роналдиньо гол уришган) ва 2007 йилларда (0:1 - Жулио Баптиста гол урган).

Месси 2015 йилда ҳам "Эл-Классико"ни ўтказиб юбориши мумкин эди. Ўшанба футболчи тиззасини жароҳатлаб олган ва деярли 2 ой майдонга тушмаган. Бироқ у "Реал"га қарши баҳсда 30 дақиқа ўйнай олди.

Умуман олганда, Месси 16-дақиқада жароҳатланганига қарамай жамоа учун фойда келтиришга улгурди:

2-дақиқада Коутиньога ажойиб голли пас берди, кейин ўзи рақиб дарвозасини ишғол қилди.


Рейтинг: -84   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика