UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Осер"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 02:05АПЛ. "Тоттенхэм" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига "Вулверхэмптон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 01:38А Серия. "Интер" меҳмонда "Кальяри"ни мағлуб этди  0 23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  11 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  14 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  185 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  34 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  8 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  15 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  9 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3

Месси ПСЖга 700 млн евро фойда келтирган Янгиликлар

Месси ПСЖга 700 млн евро фойда келтирган

Аргентиналик супер юлдузнинг ПСЖга келиб қўшилиши жамоага нисбатан қизиқишларни анча оширган.

Лионель Мессининг трансфери тижорий келишувлар туфайли қўшимча 700 млн евро даромад келтирди. Месси бир йил аввал “Барселона”дан эркин агент сифатида Париж клубига 2 йиллик шартнома асосида келиб қўшилган эди. Унинг клубдаги шартномасига кўра, футболчи ПСЖдаги биринчи йил учун 30 млн евро, иккинчи йил учун эса 40 млн евро ишлаб топади. 

Франция клуби Месси келганидан сўнг Dior, Gorillas, Crypto.com, PlayBetR, GOAT, Smart Good Thins, Volt, Big Cola, Sports Water ва Autohero каби бир қатор брендлар билан тузилган фойдали битимлар туфайли даромадини 13 фоизга орттирди.

“Барселона” аргентиналик футболчини қўйиб юбориш орқали 137 млн евролик даромадидан айрилди. Қайд этилишича, биргина “Месси 10” формаси савдосидан тушадиган даромад йиллик 200 млн дан ортиқни ташкил қилган.

ПСЖ Леони жалб қилганидан кейин бир миллиондан ортиқ форма сотган ва уларнинг 60 фоизига “Месси 30” ёзуви туширилган. Улар ўтган йили 90 евродан 160 еврогача бўлган нархда пулланган.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика