Месси Мбаппенинг гапларига жавоб қайтарди
13 июн 2024 10:34
Янгиликлар
Месси Мбаппенинг гапларига жавоб қайтарди
Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе Европа чемпионати Жаҳон чемпионатидан қийин мусобақа деб фикр билдирди.
Бу гапларга Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси жавоб берди.
«Килиан Жанубий Америка жамоалари европаликлар билан бир хил рақобатга эга эмаслигини айтди. Ҳамма ўзи ўйнаган турнирни қадрлайди.
Европа чемпионати жуда муҳим, лекин у ерда уч карра жаҳон чемпиони Аргентина, беш карра жаҳон чемпиони Бразилия, икки карра жаҳон чемпиони Уругвай иштирок этмайди. ЖЧни деярли ярмида ғалаба қозонган жамоалар иштирок этмайдиган мусобақани энг зўр дейиш тўғрими?
Жаҳон чемпионати энг яхши жамоаларни бирлаштиради, барча жаҳон чемпионлари одатда у ерда бўлишади. Шу боис ҳамма бу турнирда ғалаба қозонишни истайди», — деб фикр билдирди Месси.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар