Месси келаси ҳафтадан умумий гуруҳдаги машғулотларни бошлайди

Alisher
14 янв 2022
ПСЖ расмий сайти форвард Лионель Мессининг келаси ҳафтада умумий гуруҳда шуғулланишини хабар қилди.

Олдинроқ хабар берилганидек, Месси "Брест"га қарши ўйинни коронавирус оқибатлари сабаб ўтказиб юборади. Баҳс 15 январда бўлиб ўтади.

У шунингдек Аргентинанинг Чили (28 январь) ва Колумбия (2 февраль) термаларига қарши ЖЧ-2022 саралаш босқичи доирасидаги ўйинларини ўтказиб юборади.


AlisherМуаллиф
Манба: psg.fr