UZ

Сўнгги янгиликлар

10:21"Манчестер Сити" ва "Челси" товон пули 500 миллион евролик футболчига қизиқиш билдирмоқда  0 09:52"Ливерпуль" ёзда олти ўйинчи билан хайрлашиши мумкин  1 09:20Европа лигаси чорак финал жуфтликлари маълум  0 08:50Суперлига. Бугун 4-тур якунланади  8 08:12ФИФА Исроилга нисбатан санкциялар жорий қилди  10 07:38Ўсмирларимиз иккинчи учрашувда жанговар дуранг ўйнашди  0 01:32Европа лигаси. "Ноттингем Форест" аранг вазифани бажарди ва бошқа натижалар  3 00:57АПЛнинг уч клуби ва саудияликлар тўпурар ҳужумчи учун курашмоқда  0 00:38"Реал"нинг февраль ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  1 00:13Инфантино Эроннинг ЖЧ-2026даги иштироки ҳақида: "Биз футбол орқали барчани ҳамжиҳат қилишни тарғиб қилмоқчимиз"  8 23:50Суперлига. "Бухоро" – "Динамо" 3:1   2 23:35"Челси" ҳимоячиси 1 ярим ойга сафдан чиқди  1 23:11ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  2 22:55Факт: "Нефтчи" ўз майдонида "Локомотив"ни 15 йилдан буён мағлуб эта олмаяпти  12 22:20Суперлига. "Андижон" – "Машъал" 2:0  2

Месси жорий мавсумдаги энг ёмон натижасини қайд этди Янгиликлар

Месси жорий мавсумдаги энг ёмон натижасини қайд этди

"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси "Челси"га қарши Чемпионлар лигаси 1/8 финал илк учрашувида (1:1) дарвозага битта зарба берди ва гол уришга мувафақ бўлди.

Маълумотларга кўра, агар футболчининг ўзгаришларсиз ўтказган ўйинларини ҳисобга олсак, бу аргентиналик учун энг ёмон кўрсаткич. Жорий мавсум Месси Испания чемпионатида ҳар 90 дақиқада ўртача 5,6та зарба бермоқда. Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидаги кўрсаткич эса 5,7 бўлган эди.

"Барселона" "Челси"га қарши баҳсда 7 марта дарвозага зарба берди (2таси аниқ). Бу Каталонияликларнинг 2017 йил 14 февралдан кейинги энг ёмон натижаси. Ўшанда "Барселона" ПСЖ дарвозасига худди шунча аниқ ва ноаниқ зарба берган, бироқ 0:4 ҳисобида мағлуб бўлган.

"Челси" ярим ҳимоячиси Виллиан "Барселона" билан баҳсда алдаб ўтиш бўйича етакчи бўлди. Бразилиялик 12 марта бунга уринган бўлса, уларнинг 9таси муваффақиятли якунланди. Бу кўрсаткич бўйича Месси иккинчи ўринда - 11та алдашга уриниш, аммо 4таси амалга ошди.

"Бавария" жорий мавсум Чемпионлар лигасида зарба бериш бўйича биринчи ўринга чиқиб олди. Мюнхенликлар "Бешиктош"га қарши учрашувда рақиб дарвозаси томон 28 марта зарба беришди. Энди уларнинг бир баҳсдаги ўртача зарбалари сони 18,6тага етди. Иккинчи ўринда "Ливерпуль" (18,1), учинчида эса - "Реал" (17,9).

Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика