Месси Жаҳон кубогини "Парк де Пренс"га олиб чиқмоқчи, аммо ПСЖ бундан хавотирда

Omonjon To`xtamirzayev
22 дек 2022
Лионель Месси ПСЖнинг навбатдаги уй учрашувида мухлисларга жаҳон кубогини кўрсатмоқчи.

"Goal" хабарига кўра, Аргентина термаси ҳужумчиси клуб раҳбариятидан кубокни мухлисларга кўрсатишга рухсат сўраган. Бироқ клубдагилар бу яхши фикрлигига шубҳа билан қарашмоқда.

Раҳбариятнинг фикрига кўра, Аргентина ЖЧ-2022 финалида айнан Франция термасини мағлуб этгани асосий муаммо ҳисобланади. Бундан ташқари раҳбарлар бу воқеага финалда хет-трик қайд этган Килиан Мбаппе қандай муносабатда бўлишини ҳам билмайди ва бу борада ҳам хавотирда.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ 28 декабрь куни чемпионат доирасида "Страсбур"ни қабул қилади.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Diario Sport