

Аввалига терма сафига киритилган иккала ўйинчи ҳам бош мураббий Алехандро Сабельянинг қарорига асосан жамоа рўйхатидан чиқарилган.
Маскерано ва Месси Барселонада қолиб, клубнинг тиббий гуруҳи билан жароҳатларини тузатиш устида иш олиб боришади.
Таъкидлаб ўтамиз “Наполи” ҳужумчиси Гонсало Игуаин ҳам жароҳати туфайли аргентиналикларга ёрдам бера олмайди.
Эслатиб ўтамиз, Аргентина терма жамоаси Бразилияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати-2014 мусобақаларига йўлланмани қўлга киритиб бўлган.



