Месси Франция чемпионатида рекорд қўйди

Eldor Akmurzayev
10 апр 2022
Лига 1 доирасида ўтган “Клермон” – ПСЖ баҳсида парижликлар 6:1 ҳисобида зафар қучди.

Лионель Месси ўйинда учта голга ҳаммуаллиф бўлди. У жорий мавсум чемпионатда иккинчи маротаба ассистлар бўйича хет-трикка эришиб, мусобақа рекордини ўрнатди.

Франция чемпионатида мазкур статистика 2006 йилдан бери ҳисоблаб келинмоқда ва бундай уникал натижага бирорта футболчи эришмаганди.

Эслатиб ўтамиз, аргентиналик юлдуз Лига 1'да 20 ўйинда қатнашиб, 3+13 натижа кўрсатмоқда.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Opta Sports