UZ

Сўнгги янгиликлар

23:37Акмал Рустамов: "Нефтчи"нинг учинчи голида футболчи тўпни қўли билан ўйнаганди, лекин у инобатга олинди"  0 23:20АПЛ. "Манчестер Сити" "Ньюкасл" майдонида меҳмон бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  7 23:15Икром Алибоев: "Мавсум бошида қийин бўлди, охирида яхши меҳнат қилдик"  0 22:52Фарруҳ Сайфиев: "Кейинги мавсумни "Насаф"да бошлайман? Ҳали чемпионат тугамади ва бундай гаплар йўқ"  8 22:29Ботирали Эргашев: "Ҳиссиётларни сўз билан таърифлаб бўлмайди"  1 22:15Ла Лига. "Барселона" "Камп Ноу"га қайтишини йирик ғалаба билан нишонлади, Ферран Торресдан дубль!  38 22:07Қувондиқ Рўзиев: "Икром билан яқин дўстмиз. Ҳиссиётларимизни ушлаб тура олмадик"  1 21:58АПЛ. "Ноттингем Форест" "Ливерпул"ни тор-мор этди, "Фулхэм" "Сандерленд"дан устун келди ва бошқа натижалар  23 21:46Жамшид Искандеров: "Бир ҳафтада иккита кубок кўтариш ёқимли"  9 21:31Бундеслига. "Бавария" 2 та гол ўтказиб, 6 та гол урди, "Боруссия Д"да жанговар дуранг ва бошқа натижалар  4 21:24Виталий Левченко Ўзбекистон чемпиони бўлган тўққизинчи хорижлик мураббий бўлди  6 20:51Манба: "Нефтчи" футболчилари бугунги ғалаба учун 3 ҳисса мукофот пули, чемпионлик учун машина ва хонадонга эга бўлади  26 20:15Максим Шацкихнинг янги жамоаси маълум  16 19:36АПЛ. "Челси" меҳмонда ишончли ғалабага эришди   7 18:47"Истиқлол" — йил стадиони!  11

Месси Бускетсга: "Сен ҳар доим 5-рақамда ўйнагансан, аммо футболчи ва инсон сифатида ҳар доим 10 эдинг" Янгиликлар

Месси Бускетсга: "Сен ҳар доим 5-рақамда ўйнагансан, аммо футболчи ва инсон сифатида ҳар доим 10 эдинг"

Месси Бускетснинг "Барселона"ни тарк этишига муносабат билдирди.

Хабар берилганидек, Серхио Бускетс ушбу мавсум якунида "Барселона"ни тарк этади. Футболчининг ўзи ҳам бу нарсани эълон қилди. Жамоанинг бошқа бир афсонаси Лионель Месси эса ўз қадрдон дўстининг ушбу қарорига муносабат билдирди.

"Майдонда сен ҳар доим 5-рақамда ўйнагансан, аммо футболчи ва инсон сифатида ҳар доим [10 дан] 10 эдинг, Буси. 

Янги босқичда сенга энг яхшисини тилайман. Умуман, ҳар доим сен ва оилангга энг яхшисини тилаб қоламан.

Сенга барчаси – майдондаги ва майдон ташқарисидаги онлар учун раҳмат. Биз сен билан биргаликда жуда ажойиб лаҳзаларни, қийин дамларни бошдан ўтказдик. Бу хотиралар абадий қолади. Қаттиқ қучиб қоламан", -деб ёзади Лионель Месси ўзининг инстаграм саҳифасида. 

Маълумот учун, Серхио Бускетс "Барса" сафида — 3 тадан Чемпионлар Лигаси, Клублар ўртасидаги ЖЧ, 8 карра Ла Лига чемпиони, 3 карра УЕФА Суперкубоги, 7 мартадан Испания Кубоги ва Суперкубогини қўлга киритган. 

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика