

"Биз тезроқ янги бош мураббий билан танишишн, у билан максимум ишлашни хоҳлаймиз. Вальверде жуда яхши мураббий эканлигини исботлаган. Биз унинг иш услубини билмаймиз, лекин у "Валенсия" ва "Атлетик"да ўзини жуда яхши кўрсатган.
"Барселона"нинг ҳар мавсумдаги мақсади аниқ. Биз барча мусобақаларда ғолиб чиқишни истаймиз. Умид қиламан, яқинлашиб келаётган мавсумда бу амалга ошади", - деди Месси.




