Месси "Барса"дан кетиш борасида якуний қарорни қабул қилиб бўлган. Бартомеунинг истеъфоси ҳам уни ўзгартирмайди
26 авг 2020 17:22
Янгиликлар
Месси "Барса"дан кетиш борасида якуний қарорни қабул қилиб бўлган. Бартомеунинг истеъфоси ҳам уни ўзгартирмайди
"Барселона" сардори Лионель Месси клубдан кетмоқчи.
Onda Cero журналисти Альфредо Мартинеснинг ёзишича, аргентиналик футболчи якуний қарорни қабул қилиб бўлган. Ҳатто Жозеп Бартомеунинг "Барселона" президентлигидан кетиши ҳам буни ўзгартирмайди.
Олдинроқ Каталония клуби техник директори Рамон Планес "Барса" Мессининг кетишини кўриб чиқмаётганини айтиб ўтганди.
Олдинроқ, Месси учун фаворит дея "Манчестер Юнайтед" ва ПСЖ клублари эътироф этилаётган эди. Шунингдек, футболчининг ўзи "Манчестер Сити"да ўйнашни хоҳлаётгани борасида ҳам хабарлар мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, кеча Месси факс орқали "Барса"ни клубини ўзгартирмоқчи эканлигини хабар қилган.
Фикрлар