"Месси "Барса"да аллақачон ғалаба қозонаётган авлодда ўсган. Ямал янгиланаётган жамоанинг бир қисми"

Tolibjon Qosimov
18 окт 2024
Деку Лионель Месси ва Ламин Ямални солиштирди.

17 ёшли Ямал Ла Лиганинг ушбу мавсумида 9 та ўйинда 4 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

"Лео ўша пайтда бироз кучлироқ футболчи эди. Ламин эндигина 17 ёшда.

Лео клубда аллақачон ғалаба қозонаётган авлод билан ўсиш бахтига муяссар бўлди. Ламин эса янгиланаётган жамоанинг бир қисми, бу эндигина яратилаётган авлод. Ҳозир бошқа давр.

Ламиннинг яхши томони шунда-ки, у ўз ёши учун ғайриоддий етукликни намойиш этади", - деди "Барселона" спорт директори Деку.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: marca.com