

Бу гол футболчининг "Наполи" сафида А Сериядаги 81-голи бўлди ва у ушбу натижаси орқали Диего Марадонадан ўтиб, рўйхатнинг учинчи поғонасига чиқиб олди. Ундан юқорида Антонио Вояк (102 гол) ва Марек Хамшик (100) каби футболчилар бор.
Бу мавсумда 31 ёшли Мертенс "Наполи" сафида барча турнирларда 44 ўйинда қатнашиб, 16 гол урди ва 12 голга ассистентлик қилди.
Унинг жамоа билан шартномаси 2020 йилга қадар давом этади.



