

“Битимда келишувни узайтириш банди бор. Нима бўлишини кўрамиз. Ҳар сафар айтганман, бу ерда 9 йилдан бери бахтиёрман. “Наполи”га боримни берганман, улар эса ўз навбатида мен ҳақимда қайғуришди.
Умид қиламанки, бу ерда ўйнашни давом эттираман, аммо агар вазият бошқача бўлса, у ҳолда бир-биримизга қўл бериб, мен барчаси учун миннатдорчилик билдираман ва табассум билан кетаман”, дейди бельгиялик.
34 ёшли форвард 2013 йилдан бери неаполликлар шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У жорий мавсум А Серияда 12 ўйинда қатнашиб, бешта гол урди. Европа Лигасида эса Мертенс 4 баҳсда бир бор рақиб дарвозасига тўп киритди.


