Менхенгладбахнинг "Боруссия"си бош мураббийини истеъфога чиқарди

Mirjalol Normatov
15 май 2022
Менхенгладбахнинг "Боруссия"си матбуот хизмати бош мураббий Адольф Хюттер билан ҳамкорлик тугатилганини маълум қилди.

Австриялик бош мураббий қўл остида жамоа мавсумни 10-ўринда якунлади. 2020/21 йилги мавсум якунларига кўра, бу икки поғона паст дегани.

Эслатиб ўтамиз, Хюттерни олиб келиш учун клуб "Айнтрахт"га рекорд 7,5 миллион евро тўланган ва шартнома 3 йилга мўлжалланганди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal