

"Албатта, етиб олиш мумкин. Бўлмаса совринни ҳозирданоқ "Ливерпуль"га топширганимиз яхшироқ. Оҳиригача курашамиз, кейинчалик нима бўлишини кўрамиз.
"Лестер" - ажойиб жамоа. Уларга қарши курашиш қийин бўлади. "Лестер" таркибида юқори савияли футболчилар жуда кўп. Яхши одимлаётган жамоани мағлуб этиш бизга юқори кайфият тақдим қилди.
АПЛнинг қолган барча ўйинларида 3 очко олиш шарт. Асосийси қуйига тушиб кетмаслик.
Ўтган мавсумнинг шу палласига қадар ҳам кўплаб очколарни йўқотгандик. Бу мавсумда биз олдингисидан кўра эхтиёкорроқмиз. Умид қиламанки, мавсумнинг қолган қисмида ўзимизни кўрсата оламиз", - деди Менди.



