Менди: "Гвардиола ухлайди деб ўйламайман"

Aslanov Jasurbek
20 окт 2018
"Манчестер Сити" ҳимоячиси Бенжамен Менди жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиола ишидан мамнун эканлигини айтди.

"Мураббий бажарган ишлардан сўнг, футбол роҳат келтирмоқда. У тинимсиз ишлайди, ҳар куни. Гвардиола ухлайди деб ўйламайман. Ҳар сафар уни кўрсангиз, мураббий фақат футбол ҳақида гапиради. Уни тинлай туриб, мутахассис ўз ишини жуда яхши кўришини тушунасиз. Унга меҳнат қилиш ёқади. Буни кўриб мураббий учун майдонда жон бергингиз келади" - дейди Менди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal