Мендеьта: "Валенсия"нинг омадсизликларида фақат Невилл эмас, футболчилар ҳам айбдор"

Aslanov Jasurbek
8 фев 2016
"Валенсия" собиқ футболчиси Гаиска Мендеьтанинг фикрича, жамоанинг қониқарсиз натижалари туфайли Гари Невиллни ҳайдаш керар эмас.

"Невилл ҳайдалади деб ўйламайман. Клуб президенти Гарига ишонади, у "Валенсия"да жуда кам ишлади ва ўз жойида қолиши керак, аммо спорт директори ва мухлислар бошқача фикрда.

Гап натижада эмас, жамоанинг ўйинида. "Валенсия"нинг омадсизликларида фақат Невилл эмас, футболчилар ҳам айбдор. Улар қандай ҳаракатланаётганини кузатсангиз, "кўршапалаклар" керакли даражада ўйнашга тайёр эмаслигига гувоҳ бўласиз. Айбдор фақатгина Гари эмас, клубда эътибор қаратиш керак бўлган кўп нарсалар бор" - дейди испаниялик.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports