"Мен унинг яқин дўсти эмасман". Дидье Дешам — Зидан билан муносабатлари ҳақида

Sherzod Nurmatov
24 мар 2025
Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам Зинедин Зидан билан муносабатлари ҳақида фикр билдирди.

Дешам 2012 йилдан буён терма жамоани бошқариб келмоқда ва жамоани ЖЧ-2018 ғолиблиги, Евро-2016 ва ЖЧ-2022 финаллари сари етаклади. Бироқ унинг шартномаси кейинги мунидалдан кейин тугайди ва Зидан унинг ўрнига асосий номзодлардан бири ҳисобланади. "Реал"нинг собиқ устози кетма-кет уч марта Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқди, бу эса уни идеаль даъвогарга айлантирди.

Муносабатлар яхши эмаслиги ҳақидаги миш-мишларга қарамай, Дешам "Le Figaro" нашрига гарчи улар яқин дўст бўлмасалар ҳам, ўртада ўзаро ҳурмат борлигини айтди.

"Биз кўп йилларни бирга ўтказдик. Орамизда бир-биримизнинг муваффақиятларимиз тан олинади. Мен унинг яқин дўстларидан бири эмасман, лекин ҳурмат доимо сақланиб қолади", – деди Дешам.

Энди эътибор Франция футбол федерацияси ва Зиданнинг ўзига қаратилмоқда – у бу чақирувни қабул қилиб, Дешамнинг ишини давом эттирадими?


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Le Figaro