UZ

Сўнгги янгиликлар

19:13Расман: Ўзбекистон МТЖнинг дарвозабонлар бўйича собиқ мураббийи ОКМКда иш бошлади  1 18:56​Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  2 18:36"Барселона" ва АПЛ клублари Камерун терма жамоаси ҳужумчисини кузатмоқда  1 18:07"Хоразм" футболчиси "Сурхон"га ўтмоқда  0 17:39"Ювентус" ва "Рома" афсонаси Левандовскини "Милан"га ўтишдан огоҳлантирди  1 17:05Азмиддинов "Андижон"дан кетди  8 16:38"Барселона" АПЛ жамоаси ҳимоячисининг трансфери бўйича музокара олиб бормоқда  1 16:10"Шўртан" ҳимоячиси "Андижон"га ўтди  6 15:47City Football Group Ҳиндистон клубидаги улушини сотди  0 15:23"Ўйлашимча, ЖЧда гуруҳдан чиқамиз" — Анзур Исмоилов  11 15:18Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  15 14:59Андрей Шипилов "Андижон" футболчисини "Қўқон-1912"да кўрмоқчи  2 14:36Ўзбекистон футболчилар уюшмасининг 2025 йилги бош ассамблеяси ўтказилди  1 14:15Эргашев "Навбаҳор" билан хайрлашди  2 13:52Суперлига интенсивлигини ошириш масаласида IFAB билан расмий келишувлар бошланди  1

Мело: "Бразилия термасида Мессининг оёғига навбат билан тепишни келишиб олгандик. У Роналдудан кучли" Янгиликлар

Мело: "Бразилия термасида Мессининг оёғига навбат билан тепишни келишиб олгандик. У Роналдудан кучли"

"Ювентус" ва "Интер" собиқ ярим ҳимоячиси Фелипе Мело Бразилия терма жамоасида Мессига қарши ишлаб чиқилган тактика ҳақида гапирди.

"Месси - ноёб ўйинчи. Бразилия терма жамоасида унга қарши ўйнаганимизда унинг оёқларига навбат билан тепиш ҳақида келишиб олдик. Бу қийин иш эмасди, буларсиз ахир уни тўхтатиб бўлмасди. Бизда унинг оёғини синдириш мақсади йўқ эди, шунчаки тактик фоллар ишлатардик ва унга ҳалақит беришга уринардик.

Мен Пеле ҳақида ҳеч нарса дея олмайман, сабаби унинг ўйинларини кўрмаганман. 1990 йилда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида Аргентина Канижининг голи эвазига Бразилияни мағлубиятга учратганини эслайман. Бразилияликлар Зикони ҳали ҳам энг зўри деб ҳисоблашади, аммо мен уни илк бор "Маракана"даги хайрлашув ўйинида кўрганман. Шу сабабли мен Пеле, Марадона ва Зикодек ажойиб ўйинчилар ҳақида ҳеч нарса дея олмайман.

Мен Мессининг ўйинини кўрганман ва бу ақлбовар қилмас. У сўзсиз Криштиану Роналдудан кучли, чунки Криштину 5та гол уриши мумкин, Месси эса шу 5тани уриши билан бир қаторда, шерикларига ҳам голли вазиятлар яратади. Шундай экан, Месси ундан кўра мукаммалдир", - дейди Мело.

Рейтинг: +32   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика