

"Жуда хафамиз. Бу биз учун нормал холат эмас. Мундиаллардаги илк учрашувларимизда доимо ғалаба қозонгамиз. Асосийси омадсизликдан хулоса чиқариш. Биринчи бўлимда ёмон ўйнадик. Тўпни кўп йўқотдик. Аввал бундай бўлмаган. Кўпроқ югуришга тўғри келди. Рақибга кўп жой қолдирдик. Урилган голлардан сўнг мексикаликлар ҳимояга ётиб олишди. Иккичи бўлимда кўплаб вазиятларга эга бўлдик, аммо улардан фойдалана олмадик. Асабийлашдик.
Мексикаликлардан шундай ўйин даражасини кутган эдик. Улар ҳимоядан ҳужумга тез ўтишади. Тўпга эгалик қилиш бўйича мексикаликлар эксперт. Узун узатмалар билан ўйнаб, тўпни йўқотдик. Мексиканинг қанотлари жуда кучли" - дейди Лёв.



