

Мазкур мусобақага муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан терма жамоа аъзоларига барча шароитлар яратиб берилмоқда.
Жумладан, Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларидан иборат Ўзбекистон терма жамоаси Тожикистонда ташкил этилган "Келажак сендан бошланади!" халқаро турнирига таклиф этилганди. Мазкур турнир финалида терма жамоамиз Тожикистоннинг меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларидан иборат терма жамоасига қарши баҳс олиб бориб, йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу тариқа вакилларимиз халқаро мусобақа ғолибига айланишди.
Жамшид Асадов бошчилигидаги меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларидан иборат Ўзбекистон терма жамоасига келгуси мусобақаларда ҳам омад тилаб қоламиз!





