UZ

Сўнгги янгиликлар

11:31Италия терма жамоаси футболчилари янги либосларда  1 11:13"Машъал"га кубок йўқми?   12 11:05"Реал" "Барселона"нинг "Эл Класико" олдидан 29 соат кўпроқ дам олишидан норози  12 10:42Расман: Венгернинг янги иш жойи маълум  6 10:30Бешта Жаҳон чемпионатида иштирок этган Саудия Арабистони ҳақида  11 10:14"Ростов" PR-директори ишдан кетди. Карпин ҳам кўплаб футболчилар қатори кетиши мумкинлигини айтиб ўтди  22 10:10Olamsport: ММАда навбатдаги тентаклик, Шаҳрам ва Шоҳжаҳоннинг рейтингдаги ўрни ва бошқа хабарлар  0 09:44Мората нима учун “Челси”дан кетганлигини айтди   4 09:25ПСЖ Мбаппега ўринбосар қидиришни бошлади   3 09:14Бугун 17:00. Ўзбекистон - Саудия Арабистони  68 09:03Ракитич: “Барселона”да бахтсизман”   8 08:44Бекхэм клубига “Реал” футболчиси керак   1 08:29Депай АПЛга қайтиши мумкин   4 08:10Жервиньо жароҳат олди   1 07:56Златан: “Келдим, кўрдим, ғалаба қозондим”   9

Фарғонада "Меҳрибонлик уйлари" тарбияланувчилари ўртасида футбол учрашуви ўтказилди Янгиликлар

Фарғонада "Меҳрибонлик уйлари" тарбияланувчилари ўртасида футбол учрашуви ўтказилди

Бугун Фарғона шаҳридаги "Истиқлол" стадиони майдонида "Меҳрибонлик уйлари" тарбияланувчилари ўртасида футбол учрашуви ташкил этилди.

Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва спорт мусобақаларини ўтказиш орқали дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган мазкур футбол учрашувида Марғилон ва Қўқон шаҳарларидан ташриф буюрган "Меҳрибонлик уйлари" тарбияланувчилари иштирок этдилар. Фарғона вилояти ҳокимлиги, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамда вилоят футбол ассоциацияси ташаббуси остида ташкил этилган футбол учрашуви Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан тасдиқланган қоидалар асосида ўтказилди.

Қизиқарли ва голларга бой тарзда ўтган баҳсда Марғилон  шаҳридан ташриф буюрган "Меҳрибонлик уйи" тарбияланувчилари қўқонлик тенгқурларини 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратдилар.

Мусобақа якунида мазкур футбол учрашуви иштирокчиларига мутасадди ташкилотлар вакиллари томонидан диплом ва эсдалик учун совғалар топширилди.

Шунингдек, футбол учрашуви якунида Фарғона футбол академиясининг 2005-йилда туғилган футболчилари республика чемпионлигини қўлга киритганликлари учун вилоят ҳокимлигининг махсус совғалари топширилди.


Бекзод Толибов тайёрлади


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг