UZ

Сўнгги янгиликлар

23:50Ван Бастен: "Милан" менинг давримда жаҳон футболида ҳукмрон эди"  0 23:42Ака-ука Аҳмедовлар Наманганда савобли ишга қўл урди!  4 23:32"Лацио" тажрибали футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  1 23:13Милан клублари португалиялик дарвозабон учун курашади  0 23:11"Футбол ретро талқинда" (20-сон)   3 22:57"Борнмут" футболчиси "Челси"га ҳам "Манчестер Сити"га ҳам ўтмоқчи эмас  1 22:53Koronavirus Info. Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 172 нафарга етди  0 22:49Тожикистон чемпионатида 20 нафар ўзбекистонлик футболчи ўйнайди  7 22:49"Фанат лига". "Реал" ўз уйида ютқазди, "Боруссия"дан йирик ғалаба, "Лейпциг" ва "Атлетико" зафар қучишди  295 22:43Боатенг йўл транспорт ҳодисасига учради  1 22:19"Боруссия" 20 ёшли ҳужумчига даъвогарлик қилади  0 21:50Коутиньога АПЛдан кутилмаган ҳаридор пайдо бўлди  3 21:35Александр Крестинин: "Ҳеч шубҳасиз, Қирғизистон - менинг иккинчи уйим"  1 21:30“Зенит”да ўйнаган лотин америкалик футболчилардан иборат рамзий жамоа тузилди, таркибда дарвозабон йўқ  0 21:10Бартомеу: “Бавария”, “Лион”, “Ювентус” ҳам шундай қилмоқда”  1

"Меҳмонхонада қолиб, оилам билан скайп орқали суҳбатлашяпман". Тедеско коронавирус туфайли ўзгарган Москва ҳаёти ҳақида гапирди Янгиликлар

"Меҳмонхонада қолиб, оилам билан скайп орқали суҳбатлашяпман". Тедеско коронавирус туфайли ўзгарган Москва ҳаёти ҳақида гапирди

Москванинг "Спартак" клуби бош мураббийи Доменико Тедеско коронавирус пандемияси шароитида ўз вақтини қандай ўтказаётганини маълум қилди.

"Мен ёлғиз яшайман, албатта, бу ёмон ҳолат. Рафиқам ва 3 ёшли қизим айни пайтда Германияда, мен улар билан скайп орқали мулоқот қилиб турибман. Меҳмонхонада мураббийлар штабидан фақат икки киши турибмиз. Ҳеч бўлмаса, биргаликда кофе ичишимиз мумкин. Бир нечта тамаддихоналар ишлаяпти. Яқин атрофда 25 киши ишлайдиган италья ошхонаси бор эди, ҳозир у ерда фақат 6 киши ишлаяпти. Метро ҳамон очиқ ва таъсирли кўринишда: олдин у ерда одам кўп, қадам босиш учун жой топишга қийналардингиз, ҳозир эса бўш.

Ишимга келадиган бўлсак, биз тўхтадик ва кутяпмиз. Мен меҳмонхонада қолдим, ҳеч қаерга кетмайман. Ҳаммаси 5 минг кишилик тадбирларнинг тақиқланишидан бошланганди. Кейин эса миқдор 50 кишига қисқартирилди, аслида, ўйнашнинг иложи ҳам йўқ эди. Футбол расман 10 апрелга қадар тўхтатилди, машғулот ҳам ўтказмаяпмиз. Табиийки, ҳаммаси изига тушгач, мавсумни қайта бошлаш учун имкон бўлади, деб умид қиляпмиз. Саломатлик биринчи ўринда туради.

Мен бу вақтдан маълумотларни таҳрир қилиб, бўлажак машғулотларга тайёрланиш учун фойдаланман. Умид қиламанки, кейинги тур 10 апрелда бўлади. Биз футболчиларга уйда қолиб оила аъзоларига вақт ажратиш учун 7 кун вақт бердик", — деди Тедеско "Tuttomercatoweb" интернет-нашрига берган интервьюсида.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг