Мбаппенинг укаси 15 ёшида ПСЖ асосий жамоасидаги илк учрашувини ўтказди

Eldor Akmurzayev
17 дек 2022, 08:50
ПСЖ мавсумга тайёргарлик доирасида “ФК Париж” жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказди.

Унда Франция гранди 2:1 ҳисобида ғалабага эришди. Килиан Мбаппенинг укасе Итан Мбаппе мазкур баҳсда қатнашиб, ПСЖнинг асосий жамоасида норасмий дебютини ўтказди. 15 ёшли Итан ҳужумкор ярим ҳимоячи ҳисобланади. У чапақай ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу баҳсда Норди Мукиеле ва Исмаэль Гарби рақиб дарвозасини ишғол этди. Шунингдек, Юнус Ал Ханах автогол муаллифи бўлди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia