UZ

Сўнгги янгиликлар

21:25Ла Лига. "Барселона" — "Севилья" 5:1 (матнли трансляция)  34 21:15Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.  192 20:58АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Астон Вилла"ни мағлуб этди ва учинчи ўринга чиқиб олди  12 20:38Финалиссима УЕФА ва КОНМЕБОЛ қарори билан бекор қилинди. Нега?  1 20:18"Ливерпуль" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  4 19:38"Барселона" — "Севилья". Таркиблар маълум  5 18:03​"Бобур Арена" Суперкубокка тайёр!  15 17:01Марушич: “Фаворитмиз? Бугун бир лаҳза ҳаммасини ҳал қилиб юбориши мумкин”  3 16:49Ўзбекистон Суперкубоги: дублга эришган футболчиларни биласизми?  3 16:09Сардор Собирхўжаев: “80-90 фоиз легионер мураббий ва футболчилар Суперлигани жуда кучсиз деб ўйлаб келишади”  4 15:39Пётр Пажишек: "Пахтакор"га келишим? Европадан ташқарида ўйнаб кўрмоқчи эдим"  3 15:01Opta "Манчестер Сити"нинг муваффақиятига ишонмаяпти  9 14:17МЮ португалиялик юлдузга кўз тикди  2 13:30Ўзбекистон Суперкубоги тўпурарлари: Черан етакчи, Кошелев ва Акопянц ҳам рўйхатда бор  4 13:02"Барселона" ёз учун устувор мақсадни танлади  13

Мбаппенинг бир гапидан сўнг "Барселона" ва ПСЖ вакиллари ўртасида 60 кишилик жанжал юзага келди Янгиликлар

Мбаппенинг бир гапидан сўнг "Барселона" ва ПСЖ вакиллари ўртасида 60 кишилик жанжал юзага келди

Килиан Мбаппе ва ПСЖнинг бошқа футболчиларининг ўзини тутиши "Барселона" футболчилари билан жанжалга сабаб бўлди.

Олимпия стадионида ўтган Чемпионлар лигаси чорак финал жавоб ўйинидан (1:4) сўнг ПСЖнинг баъзи вакиллари футболчи ва мухлисларга кесатиқ гаплар билан мурожаат қилишди.


Улардан бири Килиан Мбаппе бўлди. У жамоадошларига бир нималар деб бақириб, ғалабани қасос олингандек нишонлади. Баҳсдан сўнг футболчи мухлисларга қараб "олға" деб қичқирди ва бу ишқибозларнинг ғазабига сабаб бўлди.

Шу билан бирга Мбаппе трибунаости йўлагида қуйидаги гапни айтди: "Бу футбол, майдонда гапириш керак".

Бу "Барселона"нинг баъзи вакилларига ёқмади. Шундан сўнг Каталония клубининг футболчилари францияликка юзланишди. Тез орада кўпчилик иштирокида катта жанжал юзага келди.

Жанжалда 60дан ортиқ киши иштирок этди: футболчилар, мураббийлар, ассистентлар ва қўриқлаш хизмати вакиллари. Аммо уларнинг ҳеч бири жиддий жароҳат олгани йўқ.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика