Мбаппе Роналдуни барча даврларнинг энг яхшиси деб атади
11 дек 2022 23:46
Янгиликлар
Мбаппе Роналдуни барча даврларнинг энг яхшиси деб атади
Португалиялик футболчи 1/4 финалда жаҳон чемпионати билан хайрлашди.
Португалия терма жамоаси сардори Криштиану Роналду Марокашга қарши баҳсдаги мағлубиятдан сўнг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали ушбу турнир чемпиони бўлиш асосий орзуси бўлганини маълум қилганди.
Унинг постига кўплаб изоҳлар қолдирилди, жумладан, Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе томонидан тож, ҳамдардлик белгиси ҳамда эчки (инглизчада GOAT, яъни барча даврларнинг энг яхшиси) смайлигини қолдирди.
Эслатиб ўтамиз, Франция терма жамоаси Англияни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, мундиалнинг ярим финалига йўл олди. Жамоа кейинги учрашувни айнан Марокашга қарши ўтказади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонида Ҳамробеков тўп тепаётган "Трактор"га ютқазди
МЛС. Мессининг супер ўйини "Интер Майами"ни ярим финалга олиб чиқди
Винисиус "Реал"дан йилига 30 млн. евро талаб қиляпти, аммо "Реал"...
Ла Лига. "Реал" "Эльче" билан ўйинда қоқилди, аммо биринчи ўринда қолди — "Барселона" билан орадаги фарқ 1 очко
Фикрлар