Мбаппе ПСЖ тарихидаги тўпурарлар орасида топ-5га кирди
21 ноя 2020 14:38
Янгиликлар
Мбаппе ПСЖ тарихидаги тўпурарлар орасида топ-5га кирди
ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе Франция чемпионати доирасидаги "Монако" (2:3)га қарши ўйинда дубль қайд этди.
21 ёшли форвард учун бу голлар ПСЖ таркибидаги 98-99-голлар бўлди. Мбаппе шундан сўнг клуб тарихидаги энг яхши тўпурарлар орасида бешинчи ўринга кўтарилди.
Ундан олдинда Доминик Рошто (100), Педру Паулета (109), Златан Ибрагимович (156) ва Эдинсон Кавани (200) бор.
Мбаппе ПСЖда 2017 йилнинг ёзидан бери ўйнайди. Форвард жорий мавсум Лига 1 доирасидаги 7та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол ва 4та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар