UZ

Сўнгги янгиликлар

22:25Акмал Шораҳмедов: “Ғалабамизга ишонаман, ютадиган пайт келди”  0 22:22"Реал" раҳбарияти Хаби Алонсога тўлиқ ишончини сақлаб қолмоқда  0 22:05Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Осиё кубоги саралаш учрашувини бошқаради  0 21:44Алишер Одилов — Россиядаги дарс, "Навбаҳор" ҳамда "Нефтчи" ўртасидаги фарқ ва МТЖ ҳақида  2 21:14Криштиану Роналду Жаҳон чемпионатининг илк турида ўйнаши мумкин. ФИФА футболчини фақат битта ўйинга четлатди  16 20:41Роналду ва Жоржина Родригес Мадейра оролида тўй қилади  21 20:13Флик: "Челси" — дунёнинг энг яхши жамоаларидан бири. Бу "Барселона" учун яхши синов"  0 19:45Мареска "Челси"нинг "Барселона"га қарши ўйини ҳақида: "Ҳужум ва ҳимоя ўртасида тўғри мувозанатни топишимиз керак"  0 19:18Надаль "Реал"даги Алонсо ҳақида: "Уй бир кунда қурилмайди"  3 18:50Рафинья ҳали ҳам "Олтин тўп" аламида "ёнмоқда"... Аммо уни тушуниш мумкин  7 18:25"Реал"нинг "Олимпиакос" билан ўйин учун қайдномаси: Куртуа йўқ  2 17:57АЗ футболчисининг ҳуқуқларини "Ливерпул"га 28 млн еврога сотиши мумкин  0 17:3040 ёшли Криштиану Роналдунинг биологик ёши 28 да  30 17:03Дарвозани "қуруқ" сақлаган посбон, марказий учрашувда ғолиб бўлган мураббий, "2+1" натижа қайд этган футболчи — Суперлигада 29-турнинг энг яхшилари  1 16:41Абдужалилов, Икич, Умар, Станоевич, Одилов... Суперлига 29-тур рамзий терма жамоаси  0

Мбаппе – Пеле, Зиданнинг рекордини янгилади. У ЖЧ тўпурарлари жадвалида ва бир мундиалдаги голлар сони бўйича топ-6'га кирди (+рўйхат) Янгиликлар

Мбаппе – Пеле, Зиданнинг рекордини янгилади. У ЖЧ тўпурарлари жадвалида ва бир мундиалдаги голлар сони бўйича топ-6'га кирди (+рўйхат)

ЖЧ-2022 финалида Франция ТЖ драматик баҳсда Аргентинага имкониятни бой берди – 3:3, пенальтилар бўйича 2:4.

Учрашув қаҳрамонларидан бирига айланган Килиан Мбаппе мундиал финалларидаги голлари сонини 4 тага етказиб, бу борада рекорд қўйди. У бу турнирнинг ҳал қилувчи баҳсида хет-трикка эришди ва 2018 йилги мусобақада Хорватия (4:2) дарвозасини ишғол этганди.

Шу тариқа, Мбаппе финалда гол уриш бўйича Вава, Пеле (иккиси Бразилия), Зинедин Зидан (Франция) ҳамда Жефф Херст (Англия)ни ортда қолдирди. Юқорида номлари санаб ўтилган футболчиларда 3 тадан гол бор эди.

23 ёшли ўйинчи мундиалдаги голларини 12 тага етказиб, бу борада энг яхши тўпурарлар рўйхатида 6-ўриндаги Пелега етиб олди.

ЖЧда энг кўп гол урган футболчилар:

1. Мирослав Клозе (Германия) – 16 та;

2. Роналдо (Бразилия) – 15;

3. Герд Мюллер (Германия) – 14 та;

4-5. Лионель Месси (Аргентина), Жюст Фонтен (Франция) – 13 тадан;

6-7. Килиан Мбаппе (Франция), Пеле (Бразилия) – 12 тадан.

Бундан ташқари, Килиан бир турнирда гол уриш (8 та) бўйича Гильермо Стабиле (Аргентина) ҳамда Роналдо (Бразилия) билан тенглашди. Улардан олдинда эса 5 футболчи бор.

Бир турнир давомида энг кўп гол урган футболчилар:

1. Жюст Фонтен (Франция) – 13;

2. Шандор Кочиш (Венгрия) – 11;

3. Герд Мюллер (Германия) – 10;

4-5. Адемир (Бразилия) – 9;

4-5. Эйсебио (Португалия) – 9;

6-8. Килиан Мбаппе (Франция) – 8;

6-8. Роналдо (Бразилия) – 8;

6-8. Гильермо Стабиле (Аргентина) – 8.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика