

Эслатиб ўтамиз, 1-турда франциялик ҳужумчи Килиан Мбаппенинг бурни синганди. Бир кун аввал у махсус ниқоб кийган ҳолда машғулотларда қатнашган.
Манбанинг хабар беришича, Мбаппе Нидерландияга қарши ўйинда терма жамоа рангида ясалган ниқобини таққан ҳолда майдонга туша олмайди.
Гап шундаки, УEФА қоидаларига кўра, ниқоб фақатгина бир хил рангда тайёрланиши керак.
Аввалроқ Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам Мбаппенинг бўлажак ўйинда иштирок этиши ҳақида гапирганди. Нидерландия ва Франция ўртасидаги ўйин 22 июнь куни соат 00:00 да бошланади.



