Мбаппе "Лорьян"га қарши ўйинни ўтказиб юборади, у бутун мавсумга ПСЖнинг асосий таркибидан четлатилиши мумкин

Aziz Tukhtamuradov
10 авг 2023
ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе 12 август куни Лига 1нинг 1-тури доирасида ўтказиладиган "Лорьян"га қарши ўйинда иштирок этмайди.

Шартнома борасида юзага келган тушунмовчиликлар сабаб футболчи асосий жамоа билан шуғулланмаяпти. Ушбу жазо ҳали узоқ вақтга чўзилиши мумкин. 

ESPN маълумотига кўра, агар Мбаппе ПСЖ билан шартномани узайтирмаса, бутун мавсумга асосий жамоадан четлаштирилиши мумкин. Унинг парижликлар билан шартномаси 2024 йилнинг июнига қадар амал қилади. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: ESPN