Мбаппе Франциядаги тартибсизликларга чек қўйишга чақирди
01 июл 2023 13:04
Янгиликлар
Мбаппе Франциядаги тартибсизликларга чек қўйишга чақирди
ПСЖ ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе Франциядаги тартибсизликлар хусусида тўхталиб ўтди.
"Франция термаси футболчилари францияликлардан 17 ёшли ўсмирнинг ўлимидан кейин бошланган ҳозирги тартибсизликларни тўхтатишга чақиради", – деб ёзди Мбаппе Twitter'да.
Францияда полиция тўхтатиш буйруғига бўйсунмаган 17 ёшли ўсмирни отиб ўлдирганидан кейин бошланган тартибсизликлар бир неча кундан бери давом этмоқда.
Фикрлар