

"Мен Гризманн билан гаплашдим. Бу унинг учун бироз кутилмаган воқеа бўлди ва уни тушуниш мумкин. Бу Антуанга қаттиқ таъсир қилди. Унинг ўрнида менда ҳам шунга ўхшаш реакция бўлган бўларди. У Дешам даврининг энг муҳим футболчиси. Биз бирга янги ғалабалар сари юришда давом этамиз.
Маълумотларга қараганда, Гризманн Франция термаси сардорлик боғичи унга берилмаганидан кейин фаолиятини якунламоқчи бўлган.



