Мбаппе фаолиятида 5-бор Лига 1'да ой ўйинчисига айланди. У Златанга етиб олди

Alisher
19 мар 2021
ПСЖ форварди Килиан Мбаппе Франция чемпионатининг февраль ойидаги энг яхши ўйинчисига айланди.

Ҳужумчи ўтган ой Лига 1 доирасида 4та гол урди ва 39% овоз тўплади. У бу борада Виссам Бен-Йеддер ("Монако", 33%) ва Мемфис Депай ("Лион", 28%)ни ортда қолдирди.

Мбаппе жорий мавсумда илк бор Лига 1'да ой ўйинчиси (умумий - 5та)га айланди.

У борада 2012-2016 йиллар ПСЖда ўйнаган Златан Ибрагимовичга етиб олди.


AlisherМуаллиф
Манба: lequipe.fr