UZ

Сўнгги янгиликлар

15:05Икром Алибоев: "Ҳар ким кўрпани ўзи томонига тортаверса, у йиртилиб кетади"  0 14:04Хаби Алонсо: "Ҳар қандай жамоада энг муҳими – футболчилар"  0 13:00"Челси" Мареска истагандек ўйин кўрсата олди, "Барселона" эса ўзига ўхшамаяпти. Каталонияликларнинг "Стэмфорд Бридж"даги мағлубияти ҳақида  3 12:50Икром Алибоев: "Ўтган йили шунчалик умидсиз эдимки, футболга қандай қайтиш ҳаёлида юрдим"  8 12:43Илк бор Суперлига баҳсини аёл ҳакамлар жамоаси бошқаради  7 12:20Энцо Мареска: "Челси" 11га 11да ҳам яхши ўйнади. "Барса" тўпсиз ўзини яхши ҳис қилмайди"  12 11:36"Барселона" "Челси"га қарши сўнгги 10та ўйинда фақат бир марта ғалаба қозонган  16 10:55"Шўртан" ҳимоячисига Суперлиганинг икки клубидан қизиқиш бор  2 10:29Суперлиганинг сўнгги турида ишловчи ҳакамлар маълум. Илк бор аёл ҳакам учрашувнинг бош ҳаками бўлади  3 10:08Эрон жамоаси Суперлиганинг энг яхши футболчиларидан бирини сотиб олиши мумкин  5 09:20"Челси"дан учралган йирик мағлубиятдан сўнг "Барселона" устози нималар деди?  16 08:52Элит ОЧЛ. 5-турдан сўнг иккита жамоа плей-офф йўлланмасини нақд қилди + турнир жадвали  19 08:26Гвардиола: "Мен ҳаддан ташқари ошириб юбордим"  11 08:00Sofascore. Ҳусанов кечаги баҳс учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 07:33ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" Туркманистон чемпионига қарши майдонга тушади  10

Мбаппе ЕЧЛ 58 та учрашувида 62 (39+23) очко тўплади Янгиликлар

Мбаппе ЕЧЛ 58 та учрашувида 62 (39+23) очко тўплади

Турнир тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида 10-ўринга чиқишга 11 та гол қолди.

Килиан Мбаппе кеча Чемпионлар Лигасидаги голлари сонини 39 тага етказиб олди.

Эндиликда Чемпионлар Лигаси 5-туридан ўрин олган "ПСЖ" – "Маккаби" (7:2) учрашувида дубль қайд этган ва иккита голли узатмани амалга оширган франциялик ҳужумчи мусобақанинг 58 та учрашувида 39 та гол урди ва 23 та голли пас узатди. Мбаппе ушбу голлардан 6 тасини 2016/17 йилги мавсумда "Монако"да ўйнаганида урган.

Мбаппе 39 та тўп билан Фернандо Морьентесни ортда қолдириб, Чемпионлар Лигаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди. Эндиликда улар 19-ўринни бўлишиб туришибди.

Юорида "Ювентус"нинг собиқ ҳужумчиси Алессандро Дель Пьеро ва ПСЖ ҳужумчиси Неймар (ҳар бири 43 тадан), "Челси" собиқ форварди Дидье Дрогба (44), "Ливерпуль" вингери Муҳаммад Салоҳ (45), "Манчестер Сити" собиқ ҳужумчиси Серхио Агуэро ва "Бенфика" собиқ аъзоси Эйсебио (ҳар бири 47 тадан), "Реал" афсонаси Альфредо Ди Стефано ва "Милан" ҳужумчиси Златан Ибрагимович (49 тадан).

ЕЧЛ тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида ўнинчи ўринни "Милан"да ўйнаган Филиппо Инзаги эгаллаб турибди. Унинг ҳисобида 50 та гол бор.

Шу тариқа, 23 ёшли Мбаппе Чемпионлар Лигасида рақиблар дарвозасини 11 марта ишғол қилса, рўйхатнинг 10-поғонасидан жой олади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика