

"Эвертон" очколари олиб қўйилишига лойиқмиди ёки йўқ, бу жуда баҳсли савол. Бироқ менга молиявий фэйр-плей умуман ёқмаган. Клубларнинг келажагини ҳимоя қилиш учун бошқачароқ услуб йўқмиди? МФП доимо катта клубларнинг ортини ёпиб келган, шу сабабли улар билан рақобатлашиб бўлмайди", - деб ёзади Оуэн.
Эслатиб ўтамиз, молиявий фэйр-плей қоидаларини бузгани учун 17 ноябрь куни "Эвертон"дан 10 очко олиб ташланди. Шу орқали "ирис"лар 19-ўринга тушиб қолди.



