UZ

Сўнгги янгиликлар

14:10Лаутаро Мартинес "Барселона"ни кучайтириши мумкин  0 13:41Суперлига–2025: Уйда "Нефтчи", меҳмонда "Динамо" чемпион. Рақам ва фактлар  2 13:08ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?  11 12:53Мауро Икарди "Милан"га йўл олиши мумкин  1 12:21Тебас Хаби Алонсони қўллаб-қувватлади: "Реал" қийинчиликлардан чиқишни билади"  2 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛ ўйинлари ўзбек шарҳида, “Барса” ва бошқалар  0 11:24"Галатасарой" Рюдигерни қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Реал"нинг 32 ёшли ҳимоячиси таклифларга очиқ  3 10:45Массимилиано Аллегри А Серияда ой мураббийи деб топилди  0 10:17"Бунёдкор" сардори жамоани тарк этди  6 09:50МЮ сардорига нарх қўйди  2 09:22"Реал Мадрид" Франциядан 20 ёшли футболчини сотиб олмоқчи  4 08:55Аморим "Борнмут"га қарши ўйин олдидан "Манчестер Юнайтед" футболчиларининг жароҳатлари ҳақида гапирди  0 08:28Трансфермаркт Ла лигада энг кўп нархи ошган футболчилар рейтингини тузди  1 08:00Роналду дунёнинг машҳур фильмида рол ўйнайди  12 07:31"Нефтчи"нинг асосий футболчиларидан бирига ОКМК ва "Андижон"дан қизиқиш бор  6

Майдонда ҳеч нарсадан тап тортмаган жанжалкаш Гаттузо Янгиликлар

Майдонда ҳеч нарсадан тап тортмаган жанжалкаш Гаттузо

Италиялик ажойиб ярим ҳимоячилардан бири ҳаёти ва фаолиятига оид маълумотларни эътиборингизга тақдим этамиз.

Таржимаи ҳол

Женнаро Гаттузо балиқ овловчилар шаҳарчасида катта бўлган, лекин бу нарса у футбол оламида чемпион бўлиши ва бутун дунёга танилишига тўсқинлик қилмади.


Болалиги ва ёшлиги

Женнаро Иван (Рино) Гаттузо 1978 йилнинг 9 январида Италиянинг Корильяно-Калабро шаҳрида дунёга келди. Гаттузо дурадгорлар оиласида улғайди ва болалигидан қийинчилик билан пул топиш нима эканини тушуниб улгурганди. У туғилган шаҳарчада фаолиятини бошлаши ва ривожлантириши учун имкониятлар етарли эмасди. Шунинг учун, 12 ёшида у ердан кетишга қарор қилди.

Женнаронинг отаси ҳаваскор жамоалардан бирида футбол ўйнаган. Айнан у ўғли футболга қизиқиши ва унга муҳаббат қўйишига сабабчи бўлган. Ринонинг илк формасини ҳам отаси совға қилганди. Ота-онаси томонидан қўллаб-қувватланган ёш болакай Перужа мактаби кўригидан ўтиш учун йўл олади.


Шахсий ҳаёти

Рино "Рейнджерс"да тўп тепиб юрган кезлари бўлажак аёлини учратади — Моника Романо (журналист Карла Романонинг синглиси). Жуфтликнинг икки фарзанди бор — ўғил Франческо ва қиз Габриэлла.

Гаттузо бўш вақтларида шахсий балиқчилик магазинини янада ривожлантириш билан шуғулланади. Унинг дўкони 2010 йил Корильяно-Калаброда очилган.


Футбол

Гаттузо ёшлигида ўзини иқтидорли футболчи сифатида кўрсата олган. Жамоага айтарли ёрдам беролмаган бўлса ҳам, "Рейнджерс" вакиллари эътиборига тушиб улгурганди. Клуб ходимлари унга асосий таркиб ўйинчиси мақомини беришга тайёр, мухлислар эса клубнинг янги футболчисидан ҳайратда эдилар. У келган кун трибунадагилар "Рино" деб қичқириб, уни илиқ кутиб олишди. Аммо жамоа мураббийи алмашганидан сўнг, Женнаро "Салернитана" томон йўл олди.

Гаттузо 1998/1999 йилги мавсумда А Серияга кўчиб ўтди, лекин яна муваффақият қозонолмади. Кўп ўтмай жамоа В Серияга тушиб кетди, бироқ бу футболчи фаолиятига соя солмади. Унга "Рома" ва "Милан" клублари шартнома имзолашни таклиф қилди. Гаттузо Миланга кетишни афзал кўрди. Ёш футболчи янги жамоада таянч ярим ҳимоячи позициясида ҳаракатланди. Рино УЕФА Чемпионлар Лигаси доирасидаги "Челси"га қарши учрашувда дебют қилди. Женнаро етакчилик ролига осонлик билан етишгани йўқ. Қолаверса, "Милан"даги илк мавсумнинг 22 ўйинида атиги 1та гол урди. Тажовузкор ва кескин ўйинлари туфайли ҳакамлардан кўп бора сариқ карточкалар олганди.

Рино 2003 йил Чемпионлар Лигасида "Милан"га ғалаба олиб келди, кейин эса Италия чемпионатида бош совринни қўлга киритишда ёрдам берди. Бунга жамоадоши Андреа Пирло билан ажойиб ҳамкорлиги кўмак бўлди. Ушбу воқеадан бироз вақт аввал Гаттузо Италия термасига чақирилди. У мамлакат жамоаси билан Жаҳон ва Европа чемпионатларида иштирок этди. Лекин юқори натижаларга эришолмаган футболчи 2010 йил миллий термадан кетаётганини маълум қилди. Кейинчалик, рақиблари ҳақида гапираркан, Рино Зинедин Зиданни буюк ўйинчи дея эътироф этди.

Орадан икки йил ўтиб, Женнаро "Милан"дан кетди, аммо футболчилик фаолиятини тугатгани йўқ. У Швейцариянинг "Сьон" клубига ўтди ва бир қанча вақт мобайнида ўйинчи-мураббий сифатида ишлади, лекин қуйи кўрсаткичлар туфайли лавозимидан озод этилди. Кейин эса "Палермо"ни бошқарди, жамоа В Серияга тушиб кетганидан сўнг, у истеъфога чиқарилди. Футболчи таслим бўлмади ва "Офи" назоратини ўз қўлига олди. Афсуски, бу сафар клуб танг аҳволда бўлгани туфайли жамоадан ўзи кетишга қарор қилди. Навбатдаги иш жойи "Пиза" бўлди, лекин клуб С Серия томон йўл олди ва Гаттузо яна курсисини бўшатиб қўйишига тўғри келди. Кўп ўтмай, "Милан" ёшлар жамоасига рулига ўтирди. Женнаро 2019 йил Милан клуби бош мураббийлигидан кетди.


Женнаро Гаттузо ҳозир

Спортчи 2019 йил қишдан буён "Наполи" жамоасига бош мураббийлик қилмоқда. Шунингдек, у ўз формасини йўқотмаслик учун тинимсиз ҳаракат қилмоқда (бўйи - 177 см, оғирлиги - 77 кг).


Эришган ютуқлари

Италия термаси сафида
2000 — 21 ёшгача бўлган жамоалар ўртасида Европа чемпиони
2006 — Жаҳон чемпиони

"Милан" сафида
2003/04, 2010/11 — Италия чемпиони
2003 — Италия Кубоги соҳиби
2003, 2007 — УЕФА Чемпионлар Лигаси ғолиби
2003, 2007 — УЕФА Суперкубоги соҳиби
2004, 2011 — Италия Суперкубоги соҳиби
2007 — Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ғолиби

Шахсий
2006 — Жаҳон чемпионати рамзий терма жамоасининг аъзоси


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика