UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57Ла Лига. "Барселона" мағлубиятга учраганига қарамай, иккинчи ўринни сақлаб олди, "Атлетико" учинчи поғонани ўзиники қилди  3 01:12"Манчестер Юнайтед" 1981 йилги антирекордини янгилади  1 00:55Аллегри "Ювентус" таркиби хусусида қандай фикрда?  0 00:38Зидан ПСЖ таклифини рад этди  22 00:21Ла Лига. "Барселона", "Атлетико" ҳамда "Севилья" иштирокидаги учрашувларнинг бошланғич таркиблари маълум бўлди  1 00:01Olamsport: Федерер ва Уильямс рейтингдан чиқиб кетади, Шоҳасан Мирзаматов мағлубиятига изоҳ берди ва бошқа хабарлар  0 23:47Гвардиола 32-совринини қўлга киритди  6 23:30"Милан" чемпионлик бўйича "Интер"га етиб олди  14 23:13АПЛ тўпурарлари ва ассистлари маълум бўлди  9 22:56"Милан" - чемпион!  116 22:55А Серия. "Интер" охирги турда "Сампдория"ни енгди ва 2-ўринни банд этди   11 22:24Суперлига. "Нефтчи" - "Металлург" 3:0. Highlights  4 22:06АПЛ. "Тоттенхем" ЕЧЛда, "Арсенал" ва МЮ ўз ўрнидан кўтарилмади, "Вест Хем" Конференциялар Лигасига йўл олди, "Лидс" қолди, "Бёрнли" эса Чемпионшипга тушиб кетди ва бошқа натижалар  34 22:00АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Вулверхэмптон"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида 2-ўринни эгаллади  52 21:55АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк қайд этиб, Англия чемпионига айланди!  173

Мавсумнинг 10 нафар омадсизлари: Неймардан Де Хеагача Янгиликлар

Мавсумнинг 10 нафар омадсизлари: Неймардан Де Хеагача

Бу футболчилар мавсумни кутилган даражада ўтказа олишмади.

"Championat.Asia" Европа футболи мавсумини сарҳисоб қилишда давом этади. Яқинда "Мавсумнинг энг ёмон 10 ўйинчиси" ҳақида материал чоп этгандик. Бугун эса ўзига билдирилган ишончни оқлай олмаган футболчилар ҳақида суҳбатлашамиз.


10. Харри Кейн ("Тоттенхэм")

Ўтган ёзда Харри Кейн клуб раҳбарияти билан жанжаллашиб қолди. Клуб уни "Манчестер Сити"га қўйиб юборишни истамагани можарога сабаб бўлди. Бунинг натижасида Кейн бойкот эълон қилди: машғулотларга бормади ва "Тоттенхэм" сафида ўйнашдан бош тортди. Охир-оқибат Харри раҳбарият билан келишиб олди, аммо жанжал сабабли унинг самарадорлиги анча пасайиб кетди.

Кейн мавсумдаги биринчи голини октябрда, АПЛ 8-турида урди. У умумий ҳисобда 47 учрашувда 23та гол урди ва 9та голли узатма берди. Таққослаш учун, ўтган мавсум барча мусобақаларнинг 49 учрашувида майдонга тушиб, 33+17 натижа қайд этганди.


9. Неймар (ПСЖ)

Яна бир машҳур форвард — Неймарнинг бу йил ҳам омади келмади. Умуман, унинг ПСЖга трансферини омадсиз десак, адашмаймиз: йилдан-йилга бразилияликнинг ўйини ёмонлашмоқда. Рекорд нархдаги трансфер (222 миллион евро) ва футболчининг юқори маоши (йилига 40 миллион евро) ҳам парижликлар Чемпионлар Лигаси Кубогини олишида ёрдам беролмади. Қолаверса, Неймар февралда 30 ёшни қаршилади. Энди катта суммага уни кимдир сотиб олиши анча қийин бўлса керак.

Transfermarkt маълумотларига қараганда, Неймар бу мавсум жароҳат туфайли ПСЖнинг 22 ўйинини ўтказиб юборган. Статистика ҳам ёмонлашди: бу мавсум 27 баҳсда 12+8 натижа, ўтган мавсум 31 баҳсда 17+11 натижа. Неймарнинг ўйини ёмонлашгани, айниқса, Чемпионлар Лигаси учрашувларида яққол сезилди: агар ўтган йили 9 баҳсда 6та гол уриб, 3та голли пас берган бўлса, бу йили 6 учрашувда 2 марта ассист қайд этди.


8. Дани Ольмо ("РБ Лейпциг")

Ёш испаниялик футболчи ўтган тур кашфиётларидан бири бўлди. ОАВ маълумотига кўра, Европанинг топ-клублари Ольмога қизиқиш билдирган, лекин хавбек "Лейпциг"да қолишга қарор қилган. Эҳтимол, бу иши нотўғри бўлгандир, чунки жорий йил Данининг ўйини анча ёмонлашди.

Яқинда Ольмо "Лейпциг"нинг етакчиси ва энг яхши ўйинчиларидан бири эди. Агар Бундеслига ўйинлари ҳақида гапирадиган бўлсак, испаниялик бу мавсум 7 марта "буқалар"нинг асосий таркибида майдонга тушди. Дани мушак жароҳатлари туфайли кўп учрашувларни ўтказиб юборди, "Лейпциг" бошланғич сафидан чиқиб кетди ва ҳали қайтгани йўқ. Ольмо ўтган йил 19та самарали ҳаракат қайд этди (7+12), жорий йил эса атиги — 9та (4+5). Бундан ташқари, Дани Испания термаси сафида ҳам камроқ ўйнайдиган бўлди.


7. Луис Суарес ("Атлетико")

Уругвайлик ўтган мавсум "Атлетико" чемпион бўлишида асосий қаҳрамон бўлган эди. Ёши катта форвард самарадорлиги билан кўпчиликни лол қолдирганди. Ҳаттоки, у "иккинчи ёшлигини" ўтказмоқда дейишган. Бироқ бу шунчаки Суареснинг ёрқин фаолияти охиридаги ёрқин бир чақнаш бўлди, шекилли.

Луис ўтган йили Диего Симеоненинг муҳим футболчиси бўлганига қарамай, жорий йил Ла Лиганинг 19 баҳсида "матрасчилар" асосий таркибида майдонга тушди. Суарес барча мусобақанинг 42 ўйинида 13та гол урди ва 3та голли пас берди. Бу аввалги йилга қараганда, ёмонроқ натижа (38 ўйинда 21та гол ва 3 голли узатма). Асосан шу сабабдан "матрасчилар" чемпионатда "Реал"га қарши курашишда қийналдилар. Уругвайликнинг "Атлетико" билан шартномаси муддати ёзда якунига етади. Миш-мишларга қараганда, у фаолиятини "Барселона"да тугатиши мумкин. Луис бунинг учун маоши сезиларли даражада камайишига ҳам тайёр.


6. Маркус Рэшфорд ("МЮ")

"Манчестер Юнайтед" чуқур инқироз даврини бошдан ўтказмоқда. Жамоа еврокубокларни тарк этиб бўлган ва АПЛда 6-ўринни банд этиб турибди. Клубнинг энг умидли футболчиларидан бири — Маркус Рэшфорд эса ўта омадсиз мавсум ўтказмоқда. Форвард мавсум стартини елкасидаги жароҳат сабаб ўтказиб юборди ва сафга қайтгач ҳам мунтазам равишда асосий таркибда майдонга туширилмади. Маркус бу ҳолатда бош мураббий Ральф Рангник ишонч билдирмаётгани учун ранжиди. Шу сабабли Рэшфорд МЮнинг янги устози Эрик тен Хаг билан очиқчасига гаплашиб олмоқчи — футболчи "қизил иблислар" устози режаларига кирадими ёки йўқ.

Умумий ҳисобда Маркус АПЛнинг 25 учрашувида 4та гол ва 2та голли узатма амалга оширди, яна 1та гол Чемпионлар Лигасига тўғри келди. Солиштириш учун: ўтган йили Рэшфорд барча мусобақаларда 57 ўйинда 21+15 натижа кўрсатди. Ушбу статистикага қараб, Рэшфорд манзилига бўлаётган хейт ва эътирозларнинг сабабини сезиш қийин эмас. "Умид қиламанки, у калласини бир жойдан чиқариб, менинг МЮ либосида урган голларим сони бўйича рекордимни янгилайди", — деди яқинда Уэйн Руни.


5. Доминик Калверт-Льюин ("Эвертон")

Ўтган мавсум "ирискалар" ҳужумчиси чемпионатда 16та гол урганди — Ляказетт, Варди, Мане, Стерлинг, Габриэл Жезус ёки айтайлик, Обамеянгдан кўпроқ. Доминик Англиия термасига таклиф қилинди ва миллий жамоа либосида ҳам 4та гол урди. Бироқ бундан кейин кутилмаган пасайиш кузатилди.

Калверт-Льюин 2021/2022 йилги мавсумни яхши бошлади, АПЛнинг дастлабки 3 турида 3та гол урди, аммо кейин оёғининг бармоғини синдириб олди. Натижада Доминик деярли ярим йил майдон ташқарисида қолиб кетди ва январь ойига келибгина сафга қайтди. Чемпионат охиригача у қанчалик истамасин, спорт формасини тиклай олмади. Мавсум стартида урилган учта гол футболчи учун ўзгармаган натижа бўлиб қолди. Охирги турларда Калверт-Льюин саломатлиги билан муаммо бўлмаса-да, ҳаттоки қайдномага киритилмай қолган вазиятлар бўлди.


4. Юссеф Эн-Несири ("Севилья")

"Севилья" форварди ўтган мавсум кенг жамоатчилик эътиборини ўзига қаратди. Барча мусобақаларда 24та гол урди (улардан 6таси Чемпионлар Лигасида). Бу мавсум Эн-Несири у қадар самарадорлиги билан ажралиб тура олмаяпти — 26 ўйинда 4та гол ва 3та голли узатма.

Ҳа, Юссеф орада жароҳат ҳам олди, аммо ўйинидаги пасайиш унгача ҳам кузатилганди. Марокашлик "Севилья" асосий таркибидан тушиб қолди ва эндиликда трансфер бозорида унга бўлган талаб бироз пасайди. Аввалроқ Эн-Несирига "Арсенал", МЮ ва "Боруссия" Дортмунддан қизиқиш бўлган бўлса, ҳозирда Юссефнинг бу клубларга ўтиши қийинроқ масаладек.


3. Давид Де Хеа (МЮ)

Давид Де Хеа ҳам ишончли мавсум ўтказяпти дея олмаймиз. МЮ чемпионлик уёқда турсин, Чемпионлар Лигасисиз қолиб кетди. Испаниялик голкипер 37 ўйинда 56та гол ўтказиб юборди — фаолиятидаги энг ёмон натижа. Шундай бўлса-да, ҳар ўйин ўртача қутқаришлар кўрсаткичи ошган — 3,5 ва 2,7.

"Манчестер Юнайтед" ҳимоясида ҳам муаммолари етарли, инқироздаги жамоа бўлиб қолгани сир эмас. Бироқ вазиятни синчковлик билан ўрганилса, Де Хеа ҳам аввалгига нисбатан кўпроқ адашаётганини кўриш мумкин. InStat маълумотларига кўра, бу мавсум Давид 8та голли хатога йўл қўйди. АПЛ топ-клублари посбонларидан бирортаси бундай рақамлар билан "мақтана" олмайди.


2. Маркос Льоренте ("Атлетико")

"Атлетико"нинг ўтган мавсум чемпион бўлишига Луис Суареснинг таъсири ҳақида гапиргандик. Ўшанда "матрасчилар"нинг яна бир қаҳрамони ярим ҳимоячи Маркос Льоренте бўлган. Ла Лиганинг 37 ўйинида 12та гол ва 11та голли узатма.

Бу мавсум Льоренте у қадар ёрқин ўйин кўрсата олмаяпти. У ҳозир ҳам "Атлетико"нинг асосий таркиб аъзоси, лекин натижалар ўртасида катта фарқ бор. Маркос чемпионатнинг 27 учрашувида бор йўғи 2та голли узатмани амалга оширди. Льоренте ўйинидаги пасайишни унинг трансфер нархи ҳам айтиб турибди. Transfermarkt маълумотига кўра, ўтган мавсумдагидан 20 миллион еврога пасайган.


1. Гарри Магуайр ("МЮ")

Дунёнинг энг қиммат марказий ҳимоячиси қандайдир икки йил ичида Англия футбол оламининг кулгусига сабабчи бўлди. 2021/2022-йилги мавсум давомида Магуайр 16та (!) голли хатога йўл қўйди. Яқин ўтмишда МЮ 87 миллион евро тўлаган футболчи учун ўта ачинарли кўрсаткич.

Англияда Магуайрнинг омадсизликларига учта сабаб бор деб ҳисоблашмоқда. Биринчи навбатда Гаррига 2020 йил ёзида амалга ошган жанжал сабаб бўлган: ўшанда у "Манчестер Юнайтед"даги жамоадошларидан бири билан кичик таътилга йўл олади, аммо улар кафеда туристлар билан уришиб кетишади. Футболчиларни кейинроқ воқеа жойига етиб келган полиция ходимлари тинчлантиришга уринади, лекин самарасиз. Айтишларича, Магуайр полициячилардан бирининг юзига ҳам урган.

Бундан ташқари, эмишки, Гаррига сардорлик боғичи "босим ўтказмоқда". Энди Магуайр "Лестер"да ортиқча босимда ўйнаган даврини бир ёдга олинг-да, ҳозир унинг ҳолати қандайлигини тасаввур қилиб кўринг: футбол тарихидаги энг қиммат ҳимоячи, МЮ сардори ва қамалиб кетиши мумкин бўлган жанжалкаш. Ким билади, балки озодликда қолганининг ўзи унинг бахтидир.


Николай Егоричев championat.asia учун махсус

Рейтинг: +1   

Фикрлар

+3   
12 май 16:57:43
Mumin9311 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ronalduni qoshish kere urgan gollari na sovrin keltirdi na bir yuqori orinlarga olib chiqdi ( omadsiz degani shu bosa kere)
"Ajoyib" fikrlar ekansiz.Bu yerda oʻsish-pasayish bilan bogʻliq roʻyxat oʻyinchini yutgan kubogiga emas,koʻrsatgan oʻyiniga qarab tuzilgan.Agar sovringa qaraydigan boʻlsak,Neymar bu yerda ortiqcha ekanda,lekin,Ronaldu bu mavsumdagi aksariyat futbolchilardan yaxshi oʻyin koʻrsatdi.
+3   
12 май 16:03:31
Shuhratbek0397
Mumin9311 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ronalduni qoshish kere urgan gollari na sovrin keltirdi na bir yuqori orinlarga olib chiqdi ( omadsiz degani shu bosa kere)
Levandovski oltin toʻp yutolmadi shuncha gol urib, Mbappe YChL yutolmadi shuncha gol urib, Depay LaLiga yutolmadi, Salah APLni yutolmasa kerak shuncha gol urib. Bu roʻyxat ko'payaveradi agar sizni dunyoqarashiz bilan oʻlchasak. Exx odamlar
+2   
12 май 17:50:41
Ilkhom Narbayev
Карим Хожи фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Биринчи уринга гномни куйиш керак эди, шунча нохак олган олтин туплари, шунча маош олебти, лекин кани натижа??? Кани узини бошка жамоада хам курсатсин
Хожи нима дгани?
+2   
12 май 17:49:59
Ilkhom Narbayev
Man oxir oqibat chundm trollar bn qanaqb kurashishn ariza dgan bo'limini topdm axiri endi so'kib javob qaytarsh shartmas shundo arizaga kirb spam bervorsa bo'ldikan,
+2   
12 май 17:12:41
....
Гномжон қани ?
+1   
12 май 18:26:43
Hazard_050
.... фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Гномжон қани ?
Opachki tochkaga uripszu xaqiqatdanxam qani u eng oliy orinda bolsa kerak
+1   
12 май 17:35:38
Карим Хожи
Mumin9311 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ronalduni qoshish kere urgan gollari na sovrin keltirdi na bir yuqori orinlarga olib chiqdi ( omadsiz degani shu bosa kere)
Фаросатингга к....м далбаш, гном дадени кушиш керак 1 уринда. Шахматга кикишинг кучли экан бефаросат
+1   
12 май 15:55:43
Mumin9311
Ronalduni qoshish kere urgan gollari na sovrin keltirdi na bir yuqori orinlarga olib chiqdi ( omadsiz degani shu bosa kere)
   
12 май 22:53:32
Sanjik barsa
Тушунмадим нега факат битта сабаб келтирилган 1 уриндаги кахрамонга. 3 та сабаб биринчиси... 2 ва 3 сабаблар Кани?
   
12 май 17:53:36
Шавкат Уразбаев
Бу ерда жамовий соврн учун эмас узининг уйинига караб бахоламокда
   
12 май 17:51:25
Mumin9311
Карим Хожи фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Фаросатингга к....м далбаш, гном дадени кушиш керак 1 уринда. Шахматга кикишинг кучли экан бефаросат
Daden haqida notogri yozib qoyipmanda uzr a qavs ichida yozganman domla
   
12 май 16:14:17
Mumin9311
Shuhratbek0397 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Levandovski oltin toʻp yutolmadi shuncha gol urib, Mbappe YChL yutolmadi shuncha gol urib, Depay LaLiga yutolmadi, Salah APLni yutolmasa kerak shuncha gol urib. Bu roʻyxat ko'payaveradi agar sizni dunyoqarashiz bilan oʻlchasak. Exx odamlar
Hop
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика