UZ

Сўнгги янгиликлар

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  7 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  50 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Мавсумдан сўнг футболчиларга қанча муддат дам бериш керак? Янгиликлар

Мавсумдан сўнг футболчиларга қанча муддат дам бериш керак?

Бу ҳақда миллий терма жамоа ва “Локомотив” клубидаги фаолияти орқали танилган шифокор Аброр Пирриев телеграмдаги каналида маълум қилди.

"Бу йилги – “корона” қатор ўзгартиришлар киритган чемпионатимиз ҳам ўз якунига етди. Мавсум давомида пандемия сабаб юзага келган вазиятларни тўғри баҳолаган ҳолда тақвим тузиб, давом эттиришга эришилган чемпионатни саломатлик нуқтаи назаридан жамоаларда жиддий "инцидент"ларсиз якунлашда ПФЛнинг самарали ташкилотчилигини алоҳида эътироф этмасак инсофдан бўлмас. Март ойининг қоқ ўртасидаёқ тўхтатилган чемпионатдаги танаффусда футболчилар аввалига индивидуал, кейин эса жамоавий машғулотлар ўтказиб, сўнггида тиғиз график асосида шу кунгача етиб келишди ва яхшигина юклама олиб улгуришди. Олдинда кубок ўйинлари қолди, холос. “Блиц турнир” кўринишидаги кубок ўйинларини кимдир эрта, кимдир кечроқ якунлашига тўғри келади. Хўш, шундан сўнг, жамоаларнинг кейинги мавсум олди йиғинигача, футболчиларга қанча муддат дам бериш керак?

Ушбу муҳим саволга тиббий нуқтаи назардан ёндошадиган бўлсак, футболчиларнинг дам олиш муддати 3 ҳафтани ташкил қилиши тўғри ҳисобланади. Масалан: 8-декабрда кубок баҳсларидаги юришини тўхтатган жамоа бемалол янги йил байрамидан сўнг йиғилиши, финалга етиб борган клуб эса 10-январларда йиғин бошлаши мумкин (“ОЧЛ” иштирокчиларида бироз ўзгариш бўлиши мумкин). Барибир, дам олиш муддатининг биринчи ярми пассив дам олиш билан ўтса, иккинчи ярми актив ҳолда (жамоа мураббийлари тузиб берган индивидуал машғулотлар билан) ўтказилади.

Жамоани жисмонан мавсумга тайёрлаш учун 6 ҳафта етарли эканини инобатга олсак мавсумни бемалол февралнинг иккинчи ярмида бошлашимиз ҳам мумкин (ёзнинг жазирамасида футболчиларга етарли дам бериш ва кўнгилдагидек йиғин ўтказиб олиш учун). Ҳар қалай бу вариант, ўйинлари март ойига режалаштирилган терма жамоамиз учун ҳам фойдали, қолаверса март ойида икки тур ўйнаб улгурмай, яна узоқ муддат танаффус қилгандан яхшироқ).

Нима бўлганда ҳам кейинги мавсум, мухлислар соғинган ва кўниккан одатий шароитда ўтади деган умиддаман", - деб ёзади Аброр Пирриев ўз каналида.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика