Мавсум якунидан сўнг Массимилиано Аллегри “Ювентус” билан хайрлашади
23 авг 2023 08:33
Янгиликлар
Мавсум якунидан сўнг Массимилиано Аллегри “Ювентус” билан хайрлашади
“Ювентус” бош мураббийи Массимилиано Аллегри мавсум якунидан сўнг Италия жамоасидан кетади.
Бу ҳақида “Ливорно” собиқ президенти ва Массимилианонинг дўсти Альдо Спинелли маълум қилди.
“Аллегри мавсум якунланганидан сўнг Саудия Арабистони, МЛС ёки бошқа бир сал босимсиз мамлакатга ишлашга кетади. Унга бу йил ҳам бир қатор жамоалардан яхши таклиф тушди, бироқ у “Ювентус”да бекорга эмаслигини исботлаш учун қолди. Ҳозирги футбол жуда қийинлашиб бормоқда, айниқса маблағда. Шарқдаги маблағлардан воз кечиш жуда қийин бўлмоқда. Улар билан фақатгина инглизлар рақобат қилиши мумкин”,-деб фикрини якунлади Альдо Спинелли.
Аллегрининг "Ювентус" билан 2025 йилгача мўлжалланган шартномаси бор. Ўтган мавсумда молиявий қаллобликлар сабабли 10 очкоси олиб ташланган жамоа 7-ўринда якунлади.
Фикрлар