Мавсум якунида Ла Лигадан тушиб кетадиган илк клуб аниқ

Khoja
25 апр 2025
«Валядолид» клуби Ла Лигада қолиш учун барча имкониятларини йўқотди.

Шу тариқа, жамоаси келаси мавсумни Сегундада ўтказади. Испания чемпионатининг 33-тури доирасидаги «Бетис»дан меҳмонда учралган мағлубиятдан сўнг (1:5) «Валядолид» 33 ўйинда 16 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида сўнгги, 20-ўринни эгаллаб турибди. 17-ўриндаги жамоа билан фарқ эса 18 тани ташкил қилмоқда.

«Валядолид» сўнгги 14 та учрашувда атиги 1 очко ишлаганди.

Аввалроқ, «Валядолид» раҳбари Роналдо жамоани сотиш ниятида эканлигини маълум қилганди.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com