

- Еврокубокларда қатнашмаётган жамоа учун Англия Лига Кубоги соврини қанчалик эътиборли?
- "Челси" учун барча совринлар аҳамиятли. Таркибда кўплаб жароҳатлар борлиги сабабли ишларимиз унчалик яхши эмас.
- "Тоттенхэм"далигингизда фақатгина АПЛ ва ЕЧЛ ғолиблиги муҳимлигини айтгандингиз.
- Бир хатони такрорлашни истамайман. Чунки бу кейинчалик бутун бир ҳаётим давомида таъқиб қилиб боради. Жамоа билан Англия Кубоги, Лига кубоги ва АПЛ ғолиби бўлмоқчиман. Кўрамиз, ҳаёт қандай давом этаркин. "Тоттенхэм"далигимда бундай гапни айтганимни эслолмайман, - деди Почеттино.



