

“Жуда ҳам қийин ўйин. Биринчи бўлимда биз фойдалана олмаган имкониятлар бўлди. Танаффусдан кейин эса бизга янада қийин бўлди. Бизда голли вазиятлар кўп бўлди, аммо шу билан бирга рақибнинг ҳам имкониятлар яратишига имкон бериб қўйдик. Биз қарши ҳужумларни бартараф қилишимиз учун ҳимоянинг орқа чизиғизда янада ишончли ҳаракатланишимиз зарур. Рақиб ҳимояда жуда яхши ҳаракат қилди. Улар ўз жарима майдончасига яқин ҳаракат қилди, лекин улар буни жуда катта ишонч билан қила олди. Тўғрисини айтсам, уларнинг қарши ҳужумларда жуда хавфли эканлигидан ҳайратландим”,—дейди Сарри.



